Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги му- носабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қо- нун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Узбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Узбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжат- ларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;
ахборот-кутубхона фаолияти — ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича фаолияти;
ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;
ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш — фойдаланувчиларнинг ах- борот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;
йиғма электрон каталог — ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи;
фойдаланувчи — ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши учун ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатга олинган шахс;
электрон каталог — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхатининг электрон шакли;
электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.
4-модда. Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари
Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиши- ни таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистан халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини сақлаш;
ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурс- ларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш.
2-боб. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасининг давлат томонидан тартибга солиниши
5-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви
Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ахборот-кутубхона фаолияти соҳа- сида махсус ваколат берган давлат органи (бундан буён матнда махсус ва- колатли давлат органи деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқ- лайди;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар- ни қабул қилади;
ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7-модда. Махсус ваколатли давлат органи
Махсус ваколатли давлат органи:
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этади;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради; ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади;
ахборот-кутубхона ресурсларини ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари сирасига киритиш тартибини, шунингдек уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тай- ёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади; ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳисобини юритади; йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш тартибини тас- диқлайди.
Махсус ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш;
ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширишда солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларни белгилаш орқали амалга оширилади.
3-боб. Ахборот-кутубхона тизими
9-модда. Ахборот-кутубхона тизими ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларининг турлари
Ахборот-кутубхона тизими ягона ташкилий ва услубий таъминот асосида фаолият кўрсатувчи ахборот-кутубхона муассасалари мажмуидир.
Ахборот-кутубхона муассасаси мустақил муассаса бўлиши ёхуд корхона, муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси бўлиши мумкин. Ахборот-кутубхона муассасаларига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси; ахборот-кутубхона марказлари; ахборот-ресурс марказлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари; бошқа кутубхоналар (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, тижорат ташкилотларининг кутуб- хоналари).
Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларининг маз- муни ва белгиланган мақсадига кўра универсал ҳамда махсус ахборот-кутуб- хона муассасаларига бўлинади.
Универсал ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондла- рини билимнинг турли соҳалари бўйича шакллантиради ва турли тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.
Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондлари- ни билимнинг бир ёки бир неча турдош соҳалари бўйича шакллантиради ва айрим тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.
10-модда. Узбекистон Миллий кутубхонаси
Узбекистон Миллий кутубхонаси миллий ва жаҳон маданиятини, фани ва таълимини ривожлантириш манфаатларини кўзлаган ҳолда Узбекистон Республикасида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амал- га оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасасидир. Узбекистон Миллий кутубхонаси:
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ахборот-кутубхона фондини шакллантиради, унинг бут сақланишини таъминлайди ҳамда фойдаланувчиларга миллий ва хорижий нашрларнинг энг тўлиқ тўпламини тақдим этади;
Узбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертацияларнинг кўчирма нусхасини олади;
Узбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библио- график ҳисобини юритади;
электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради; кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини бут сақлаш, консервациялаш ва реставрация қилиш бўйича ишларни амалга оширади; йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади; ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароит- лар яратади;
бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оши ради.
Узбекистон Миллий кутубхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Узбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.
Узбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги низом Узбекистон Респуб- ликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11-модда. Ахборот-кутубхона марказлари
Ахборот-кутубхона марказлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят- лар ва Тошкент шаҳрида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Ахборот-кутубхона марказлари:
ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;
электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;
тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини олади;
библиографик, илмий-услубий ва маданий-маърифий ишларни бажа- ради;
тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини муво- фиқлаштиради ва уларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;
ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароит- лар яратади;
бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оши- ради;
тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасаларининг депозитар сақла- надиган ахборот-кутубхона ресурсларини тўплашни амалга оширади ва улар- нинг ҳисобини юритади.
Ахборот-кутубхона марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ахборот-кутубхона марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.
Ахборот-кутубхона маркази тўғрисидаги намунавий низом Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
12-модда. Ахборот-ресурс марказлари
Ахборот-ресурс марказлари давлат таълим муассасалари ҳузурида таш- кил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ахборот-кутубхона фаолияти- ни амалга оширувчи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Ахборот-ресурс марказлари:
таълим муассасасининг ихтисослашувига мувофиқ асосан илмий-таълимга оид мазмундаги ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;
электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;
шахснинг маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Узбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этади;
ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди; бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оши- ради;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади; маданий, таълим, ахборот дастурлари ва лойиҳаларини ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.
Ахборот-ресурс марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вако- латларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ахборот-ресурс марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мул- кидир.
Ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги намунавий низом Узбекистон Рес- публикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
13-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи махсус ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари: ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;
электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради; ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди; бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оши- ради;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кутубхоналарининг ахборот- кутубхона фонди давлат мулкидир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари тўғри- сидаги низомлар ушбу органларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқла- нади.
14-модда. Бошқа кутубхоналар
Бошқа кутубхоналар ўз муассислари томонидан белгиланадиган тартибда ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ёки махсус ах- борот-кутубхона муассасаларидир. Бошқа кутубхоналар:
ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сақланишини таъминлайди;
электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;
ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;
бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оши- ради;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.
Бошқа кутубхоналарнинг ахборот-кутубхона фонди уларнинг муассис- лари мулкидир.
Бошқа кутубхоналар тўғрисидаги низомлар уларнинг муассислари то- монидан тасдиқланади.
15-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошири- лади.
4-боб. Ахборот-кутубхона фонди
16-модда. Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш
Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ахборот-кутубхона муас- сасасининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ уни жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш орқали амалга оши- рилади.
17-модда. Ахборот-кутубхона фондини жамлаш
Ахборот-кутубхона фонди нашрларни ва бошқа ахборот-кутубхона ресурс- ларини сотиб олиш, уларга обуна бўлиш, уларни айирбошлаш, текинга олиш, шу жумладан ҳадяга олиш ҳисобига жамланади.
18-модда. Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш
Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ахборот-кутубхона фондининг нашрлар мажбурий нусхасини олиш ҳисо- бига жамланадиган, шунингдек ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини ўз ичига олган қисми миллий маданий бойлик бўлиб, мод- дий маданий мерос объекти сифатида сақланади.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника таъминоти ёмон- лашувига, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, ахборот-кутубхо- на фондларини сақлаш нормалари ва шарт-шароитларига мос келмайдиган биноларга кўчиришга йўл қўйилмайди.
5-боб. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ахборот-кутубхона муассасаларига кириш ва ахборот-кутубхона ресурс- ларидан фойдаланиш;
ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олиш;
кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан пулли хизматларнинг рўйхати ҳамда уларни кўрсатиш шартлари ҳақида ахборот олиш;
сўралаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги ҳақида ах- борот олиш.
Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Фойдаланувчилар:
ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;
ахборот-кутубхона ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўли- ши, уларнинг йўқолишига ёки бузилишига йўл қўймаслиги, зарар етказил- ган тақдирда эса белгиланган тартибда унинг ўрнини қоплаши;
ахборот-кутубхона муассасалари ишининг сифатини пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.
Фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маж- буриятлар ҳам бўлиши мумкин.
21-модда. Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш
Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-ку- тубхона хизмати кўрсатиш ахборот-кутубхона муассасаларида махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ахборот ёзилган махсус жисм- ларда ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш орқали амалга оши- рилади.
6-боб. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари.
Халқаро ҳамкорлик
22-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш
Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисо- бидан амалга оширилади:
Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
муассисларнинг маблағлари;
пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
23-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари
Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашмалар тузиши мумкин.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари: ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади; ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомил- лаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва мала- касини оширишни ташкил этишда иштирок этади.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари қонун ҳужжатла- рига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
24-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
25-модда. Низоларни ҳал этиш
Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
27-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлашти- риш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив- ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъ- минласин.
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти И.КАРИМОВ